Асоссиз қарздорликни бартараф этилиши чора-тадбирлари кўрилди

Асоссиз қарздорликни бартараф этилиши чора-тадбирлари кўрилди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан Зуҳро маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи А.Е.нинг хонадонига сув таъминотидан нореал қарздорлик чиқариб берилгани, бир неча ойдан буён мазкур нореал қарздорликни бартараф қилишда муаммолар юзага келаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилди.

Мурожаатни ўрганиш давомида истеъмол қилинган ичимлик суви учун истеъмолчининг банк пластик карточкаси орқали тўловлар амалга ошириб келинаётганлиги, унинг сув таъминоти корхонасидаги шахсий ҳисоб рақамига кўрсаткичларни нотўғри киритилиши оқибатида ташкилот электрон базасида 2 млн 339 минг сўм нореал қарздорлик юзага келганлиги маълум бўлди.

Мурожаатни кўриб чиқилиши натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар тўплами сув таъминоти корхонасига тақдим этилиб, асоссиз қарздорликни истеъмолчининг бўйнидан соқит қилиниши бўйича чора-тадбирларни кўрилиши таъминланди.

Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment