Қарздорлик масаласига ойдинлик киритиб берилди
Фарғона туманида истиқомат қилувчи Ҳ.Валижоновнинг Федерация 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаатида газ таъминоти идораси томонидан унинг хонадонига асоссиз қарздорлик ҳисобланаётгани маълум қилиниб, масалага ойдинлик киритилишида амалий ёрдам кўрсатилиши сўралган.
Истеъмолчига кўра, газ идораси томонидан унинг хонадонини табиий газ истеъмолидан 1010160 сўм қарздорлиги мавжудлиги маълум қилиниб, қарздорликни бартараф қилиниши сўралган. Истеъмолчининг хонадонига ўрнатилган АСКУГ газ ҳисоблагич ускуна кўрсаткичлари бўйича эса уларнинг 400 минг сўм атрофида ҳақдорликлари мавжуд.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида бу масалада туман газ идорасидан расмий жавоб хати олинди (22.11.2022 й. №4601/718). Унда хонадонга янги, замонавий газ ҳисоблагич ўрнатилганлиги, лекин эски газ ҳисоблагичдан 153140 сўм қарздорлик қолиб кетганлиги, 1010160 сўм қарздорлик эса нореал қарздорликлиги ва хатлов асосида ҳисобдан чиқарилиши, хонадондаги янги газ ҳисоблагич кўрсаткичлари бўйича истеъмолчининг 376580 сўм ҳақдорлиги мавжудлиги маълум қилинди.
Фарҳоджон Расулжонов
Фарғона туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment