Нуқсонли товарнинг пули қайтарилди

Нуқсонли товарнинг пули қайтарилди

Олтиариқ тумани Ғайрат маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Н.Салохиддинова туман марказидаги Деҳқон бозори ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган дўкондан харид қилинган мобил телефон аппарати носоз чиққанлиги сабабли пулини қайтарилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Мурожаат ўрганилганда истеъмолчининг важлари асосли эканлиги маълум бўлди. Туман жамияти масъуллари томонидан сотувчига учрашилиб, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни талаблари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Ўрганиш давомида истеъмолчи нуқсонли мобил телефонни сотувчига бериб, пулини тўлиқ қайтариб олди.

Федерациянинг 1091 рақамли ишонч телефонига қилган мурожаатим Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганилиб, ижобий ҳал қилиб берилди. Мурожаатим бўйича ҳеч қандай эътирозим йўқ,дейди Н.Салоҳиддинова.

Дилобар Дадахонова
Олтиариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment