Почта ходимининг эътиборсизлиги чиқимдор бўлишига сабаб бўлди

Почта ходимининг эътиборсизлиги чиқимдор бўлишига сабаб бўлди

Ёзёвон туманида яшовчи З.Хомидовнинг хонадонига МИБ ходимлари келиб унинг “Водий Махсус Санитар Транс” МЧЖдан мавжуд бўлган қарздорлигини суд буйруғи тартибида ундиришга келганликларини, шунингдек у суд ҳаражатларини ҳам тўлаши лозимлигини айтишган. Фуқаро ҳолатга аниқлик киритиб олиш учун улардан муҳлат сўраб, туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ушбу масалада мурожаат қилган.

Фуқарога кўра, у “Водий Махсус Санитар Транс” МЧЖ олдидаги 124 минг сўм қарзи мавжудлигини тан олади, лекин бу масалада суд буйруғи чиқарилганлигини, унга кўра 300 минг миқдорида давлат божи ҳам тўлаши кераклигини шу кунга қадар унга ҳеч ким маълум қилмаган.

Ўрганиш давомида маълум бўлишича, мавжуд қарздорликни зудлик билан бартараф қилиши лозимлиги ва давлат божини тўлаши бўйича Огоҳлантириш хати фуқарога туман почта алоқа бўлими орқали юборилган. Лекин Огоҳлантириш хатини фуқарога етказиши лозим бўлган почта алоқа бўлими ходими М.И. уни фуқарога етказмасдан, уни олинганлиги тўғрисида ўзи томонидан имзолаб, фуқарони хабардор қилмаган. Натижада фуқарога огоҳлантириш юборилганидан сўнг 18 кун ўтиб, З.Хомидовнинг хонадонига келган туман МИБ ходимлари юқоридаги тушунмовчилик ҳолатига дуч келганлар.

Ўрганиш ишлари доирасида фуқаро томонидан 124 минг сўм қарздорлик зудлик билан бартараф қилинадиган, давлат божи ҳаражатларини эса почта алоқа бўлими ходимидан ундириладиган бўлди.

Шавкатжон Саидов
Ёзёвон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment