Кўкрак нишонлари топширилди

Кўкрак нишонлари топширилди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 30 йил тўлиши муносабати билан жамиятимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида фаолият олиб бораётган бир қатор раҳбар, масъул ходим, ишчи-хизматчи ва меҳнат фахрийлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги Фармони билан таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Шуларнинг қаторида ҳамкасбларимиз – Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси раиси Рахмоналиев Аҳроржон Асқаралиевич ҳамда ҳудудий бирлашма сектор бошлиғи Ғайрат Маматқуловларнинг ҳам борлиги бизни бениҳоя мамнун қилди.

Фурсатдан фойдаланиб барча юртдошларимизни асосий қонунимиз қабул қилинганининг 30 йиллиги байрами муносабати билан муборакбод этамиз.

Ҳудудий бирлашма жамоаси

Post Comment