Истеъмолчи зиммасида қолиб келган асоссиз қарздорлик бартараф этиладиган бўлди

Истеъмолчи зиммасида қолиб келган асоссиз қарздорлик бартараф этиладиган бўлди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан шаҳарнинг Турон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи З. Мадаминовнинг шаҳар Прокуратурасига қилган ёзма мурожаатини тегишлилиги бўйича ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал қилишга эришилди.

Мурожаатчи ичимлик сув таъминоти корхонаси томонидан хонадонига ҳисобланган 93 000 (тўқсон уч минг) сўм нореал қарздорликни бир неча ойдан буён “Фарғона сувтаъминоти” МЧЖ Марғилон шаҳар филиали томонидан бартараф қилинмасдан келаётгани ва ушбу ҳолат фуқаронинг ишхонасида ҳамда ичимлик суви таъминотидан фойдаланишида муайян ноқулайликлар туғдираётганидан норозилигини билдирган.

Мурожаат юзасидан ўтказилган ўрганишлар давомида сув таъминоти корхонаси масъулларига қонунчилик талаблари юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди ҳамда асоссиз қарздорликни истеъмолчи зиммасидан олиб ташлаш учун лозим бўлган ҳужжатлар корхона масъул ходими томонидан Биллинг дастурига тасдиқлаш жараёнига киритилди.

Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment