Музлатгичдаги нуқсон бепул бартараф этиб берилди

Музлатгичдаги нуқсон бепул бартараф этиб берилди

Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг Боғистон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Н.Қурбонованинг Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ягона ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчига кўра, у туман ҳудудида фаолият юритиб келаётган “UNVERSАL” кредит савдо дўконидан 3 млн 873 минг 900 сўмга харид қилиб олган “Artel” маркали музлатгичнинг таг қисмида, музлатгични бир жойдан иккинчи жойга жилдириш учун хизмат қиладиган, битта ғилдиракчаси йўқлиги масаласида сотувчига мурожаат қилганлиги, лекин сотувчи муаммони ҳал қилиб бериш ишларини пайсалга солиб келаётганлигини маълум қилади.

Мурожаатга ойдинлик киритиш учун савдо дўкон раҳбарияти ва сервис маркази ходимларига амалдаги қонунчилик талаблари, хусусан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунинг 15-моддасида белгилаб қўйилган товар нуқсонларини бепул бартараф этиш тартиблари тўғрисида тушунтиришлар берилди. Ўрганиш ишлари давомида сервис маркази ходимлари истеъмолчининг хонадонига ташриф буюриб, музлатгичдаги нуқсон бепул бартараф этилди.

Хусниддин Латипов
Риштон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment