Ўрганишлар қарздорлик суммалари асоссизлигини кўрсатди

Ўрганишлар қарздорлик суммалари асоссизлигини кўрсатди

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахасислари томонидан Пўстиндўз кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирида яшовчи Е. Грушинанинг шаҳар прокуратурасига ёзма мурожаати тегишлилиги бўйича ўрганилди.

Истеъмолчига кўра, унга асоссиз равишда “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали шаҳар бўлими томонидан 959500 сўм миқдорида, “Фарғона сувтаъминоти” МЧЖ шаҳар бўлими томонидан эса 36175 сўм қарздорликлар ҳисобланаётган экан. У ўз мурожаатида бу каби тўловларни мунтазам тўлаб боришини ҳам билдириб ўтган.

Мурожаатни ўрганиш ишлари давомида истеъмолчининг эътирозлари ўринлилиги ва юқоридаги ҳар икки ташкилот томонидан ҳисобланган қарздорликлар нореал қарздорлик эканлиги маълум бўлди. Ўрганиш натижалари билан ушбу қарздорликлар бўйича тўлов мажбуриятлари истеъмолчининг зиммасидан соқит қилинадиган бўлди.

Муҳаммаджон Ўлмасов
Қўқон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment