Федерация раиси Фарғонада ҳудудий тузилмалар масъул ходимлари билан учрашди
Фарғонада Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Тошпулатович Саримсоқов бошчилигида вилоятдаги тизим ташкилотларида меҳнат фаолияти олиб бораётган масъул ходимлар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Федерация Марказий аппарати бўлим бошлиқлари ҳамда Фарғона вилоят вилоят ҳудудий бирлашмаси ҳамда туман (шаҳар) жамиятларининг масъул ходимлари иштирок этдилар.
Тадбирда тизим ташкилотлари томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, танқидий кўриб чиқилди. Таъкидландики, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш, ички бозорда сотилаётган истеъмол товарлари (ишлари, хизматлари) сифатини амалдаги қонунчилик нормалари ва талабларига мослигини ўрганиш борасидаги ишларда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланилмаяпти. Кадрлар билан ишлаш, уларнинг касбий билим ва маҳоратини ошириш борасида қилинадиган ишлар ҳам талайгина. Ҳудудий тузилмаларни адлия органларидаги ҳисоб рўйхатидан давлат рўйхатига ўктазиш ишларини жадаллаштириш лозим.
Федерация раиси тизимда республика миқёсида амалга оширилган ишларни таҳлил қилар экан, бу ишларда Фарғона вилоятидаги тизим ташкилотларининг ўрнига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, ҳуқуқий ҳимоя, матбуот ва ахборот ҳамда мониторинг йўналишида меҳнат фаолияти олиб бораётган масъул ходимларнинг ахборотлари тингланиб, улар томонидан эришилаётган ютуқлар, фаолиятда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment