Истеъмолчи мурожаатида келтирилган важлар асосли бўлиб чиқди
Бугунги кунда Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига истеъмолчилардан хизмат кўрсатувчи корхона томонидан маиший чиқиндиларни бу борада тасдиқланган графикларга амал қилмасдан, ўз вақтида олиб кетилмаслиги ҳолатлари, хизмат кўрсатилмагани ҳолда қарздорлик ҳисобланиши каби масалаларда ҳам мурожаатлар бўлиб турибди. Мурожаатлар белгиланган тартибда ўрганилиб, унда кўтарилган масалага ойдинлик киритиб берилмоқда.
Шундай мурожаатлардан бири туманнинг “Хамрак” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи У. Х.дан келиб тушган бўлиб, унда истеъмолчи яшаш хонадонига нисбатан “Сифат санитар сервис” МЧЖ томонидан маиший чиқиндилар олиб кетиш хизматлари учун асоссиз равишда 550 000 сўм қарздорлик ҳисоблаганлигидан норозилигини билдириб ўтган ҳамда масалани ижобий ечим топишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.
Мурожаатда келтирилган важларни туман жамияти мутахассислари ҳамда хизмат кўрсатувчи корхона МЧЖ масъуллар иштирокида ўрганилиши жараёнида, истеъмолчининг мурожаатида келтирилган важлар ўринли эканлиги қайд этилиб, унинг хонадонига нисбатан ҳисобланган 550 000 сўм қарздорликнинг ҳақиқатда ҳам асоссизлиги маълум бўлди ҳамда хизмат кўрсатувчи корхона томонидан мазкур қарздорликни бартараф қилиш чоралари кўрилди.
Шоҳистахон Рахимова,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment