Китобсевар Шоҳсанам ноутбукли бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёв томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни ҳаётга жорий қилиш борасида жойларда турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Қувасой шаҳридаги 13-умумтаълим мактабида ташкилланган “Билимли китобхон” танлови ҳам шундай тадбирлардан бири бўлди.
Олдинроқ ҳудудий бирлашма раиси Ахроржон Рахмоналиев томонидан ушбу мактаб кутубхона фондига китоблар совға қилинган ва ўқувчилар билан суҳбат жараёнида ўқув йили якунларига кўра шу мактабнинг энг кўп китоб ўқиган бир нафар ўқувчисига Федерация маблағлари ҳисобидан ноутбук совға қилиниши таклифи ҳам билдирилганди. Ўқув йилининг сўнги кунларида эса ишлар сарҳисоб қилинди.
Мактабнинг юқори синфларида ўқийдиган энг яхши китобхон ўқувчилари иштирок этган мазкур тадбир якунларига кўра 10-синф ўқувчиси Ашуралиева Шоҳсанамнинг қўли баланд келди. Танлов ғолибига ҳудудий бирлашма масъул ходимлари томонидан сўнги русумдаги, замонавий ноутбук, бошқа иштирокчиларга эса китоблар ва эсдалик совғалари топширилди.
Post Comment