Миллий форум доирасида ассоциациянинг янги аъзоларига гувоҳномалар ҳам топширилди
Бугун Тошкент шаҳрида “Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва давлат органларининг ҳамкорлиги” мавзусида Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий форуми бўлиб ўтди. Унинг ишида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги студияларидан ҳудудий ННТлар вакиллари ҳам қатнашдилар.
Форум якунида инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида ижтимоий шерикликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун бир қатор фаол нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилиб, худди шундай маросим Фарғона вилоят студиясида ҳам ташкилланди.
Шунингдек, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясига аъзо бўлиб кирган бир қатор ННТларга, шу жумладан Федерациянинг вилоятдаги Марғилон шаҳри, Тошлоқ, Ёзёвон, Қува ва Риштон туман жамиятлари раҳбарларига Ассоциацияга аъзолик гувоҳномалари ҳам тантанали равишда топширилди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment