Федерация раиси ўринбосари иштирокида истиқболдаги вазифалар муҳокама қилинди
Фарғона шаҳридаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”да ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари ижро аппаратларининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси ўринбосари-ижрочи директор Жамшид Хамроев қатнашдилар.
Йиғилиш доирасида Федерациянинг вилоятдаги ҳудудий ташкилотлари томонидан ўтган 2023 йилда амалга оширилган ишлар танқидий кўриб чиқилди. Ҳисобот даврида истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билимини ошириш, уларнинг мурожаатлари билан ишлаш, амалдаги қонунчилик ижроси устидан жамоатчилик назорати тадбирларини ўтказиш йўналишида ҳар бир туман ва шаҳар жамиятлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан жамият раҳбарларининг ахборотлари тингланди. Фаолиятда йўл қўйилган хато ва камчиликлар кўрсатиб ўтилиб, уларни бартараф этиш ва келгусида такрорланмаслиги юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтилди.
Йиғилишда жорий 2024 йилда Федерация тизими ташкилотлари олдида турган истиқболдаги вазифалар ҳам муҳокама қилиниб, уларни ижросини таъминлаш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment