Ўн битта хонадонни қийнаб келган муаммога ечим топилди

Ўн битта хонадонни қийнаб келган муаммога ечим топилди

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган фуқаро И.Н. тумандаги “Конизар” маҳалласининг ўзлари истиқомат қиладиган кўчасидаги 11 та хонадонни электр энергиясидан самарали ва хавфсиз фойдаланишларида қийинчилик туғдираётган муаммони бартараф этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраганди.

Мурожаат туман электр таъминоти корхонаси масъуллари билан ҳамкорликда ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам мазкур хонадонлар электр энергиясидан томма-том уланган ҳолда фойдаланиб келаётганликлари, кўчага таянчлар ўрнатилмаганлиги, ушбу ҳолат фуқароларга муайян қийинчиликларни келтириб чиқараётганлигини маълум бўлди.

Ўрганиш ишлари давомида туман электр таъминоти корхонаси томонидан демонтаж қилинган ва истеъмолга яроқли бўлган таянчлардан мазкур хонадонлар жойлашган кўчага ўрнатилишига ва 0,4 kVли ҳаво узатмаси тортилишига эришилди.

Шоҳистахон Рахимова,
туман жамияти мутахассиси.
(иллюстратив фото)

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin