Ихтисослаштирилган мактабда Федерация бошланғич ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Марғилон шаҳар жамияти томонидан шаҳардаги Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчиларга ихтисослаштирилган мактабда Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳиятини таргииб қилиш, шунингдек муассасада Федерация таянч гуруҳрини ташкил қилиш мавзусида ўқув семинари ташкил қилинди.
Тадбирда сўзга чиққан муассаса директори М. Шарипова мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, ушбу жараёнда жамоатчилик назоратининг тутган ўрни ва аҳамияти тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Марғилон шаҳар жамияти мутахассиси С.Хапизов Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни мазмун-моҳияти ҳақида гапирар экан, ташкилотларда Федерациянинг таянч гуруҳлари фаолият олиб боришининг ижобий томонлари, мазкур таянч гуруҳларининг вазифалари тўғрисида атрофлича маълумотлар бериб ўтган бўлса, шаҳар жамиятининг яна бир мутахассиси Х.Муҳаммеджанов Федерация ҳудудий ташкилотларининг вазифалари, уларнинг Федерация бошланғич ташкилотлари бўлган таянч гуруҳлари билан ҳамкорлигининг ўзига хос томонлари ҳақида тадбир иштирокчиларига батафсил тушунтиришлар бериб ўтди.
Ўтказилган тадбир якунларига кўра мазкур таълим муассасасида Федерациянинг таянч гуруҳи фаолиятини йўлга қойиш бўйича қарор қабул қилинди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment