Фуқаронинг қарздорлик суммасига аниқлик киритиб берилди

Фуқаронинг қарздорлик суммасига аниқлик киритиб берилди

Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Маориф” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Ё.И. нинг чиқиндиларни олиб чиқиб кетувчи корхона томонидан хонадонига асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганлиги ва уни бартараф этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмочига кўра, хонадонга ташриф буюрган чиқиндиларни ташиб кетиш хизматларини кўрсатувчи корхона масъул ходими ушбу хонадонда 3 киши эмас, балки 10 нафар шахс истиқомат қилишини, улар бу маълумотларни ички ишлар идораларидан олганликларини айтиб, чиқиндиларни олиб кетиш хизматларидан хонадоннинг 125 000 сўм қарздорлиги борлигини маълум қилган. Шундан сўнг фуқаро паспорт столига бориб хонадонда яшовчи ва рўйхатда турувчи шахслар сонига аниқлик киритишга уринган.

Ўрганиш давомида мазкур масалада ушбу ҳудудга хизмат кўрсатувчи “Водий махсус санитар сервис” МЧЖ олинган жавоб хатида хонадон, ҳақиқатда ҳам, 2023 йилнинг октябр ойига қадар 3 киши учун тўловларни амалга ошириб келганлиги, лекин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.02.2019 йилдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган Қоидаларга киритилган ўзгаришларга мувофиқ, ундаги “ҳақиқатда бирга истиқомат қилувчилар” сўзлари “доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар” сўзларига ўзгартирилганлигидан келиб чиқиб ўтказилган инвентаризация жараёнларида мазкур хонадонда 10 нафар шахслар рўйхатда туриши маълум бўлгач бу ҳақда хонадон эгалари хабардор қилинганлиги, лекин фуқаронинг ички ишлар идорасига ушбу масаладаги мурожаати асосида хонадонда ҳақиқатда 6 нафар шахслар рўйхатдан ўтган ҳолда биргаликда истиқомат қилаётганликлари маълум бўлгач, ҳисоб-китоблар 6 нафар шахсга қайт00дан ҳисоб-китоб қилиниши билан хизматлардан 57 500 сўм қарздорлик ҳисобланганлиги маълум қилинган.

Ўтказилган ўрганишлар натижаси билан фуқарога юқорида номи зикр этилган Қоидалар асосида амалга оширилган ҳисоб-китоблар натижаси билан ўзи мурожаатида кўрсатиб ўтган 125 000 сўм эмас, балки 57 500 сўм тўлаши кераклиги бўйича тушунтиришлар берилиб, жавоб хати юборилди.

Муҳаммадазиз Исақов,
шаҳар жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin