Истеъмолчининг интернетдан фойдаланишда юзага келаётган муаммоси бартараф қилинди

Истеъмолчининг интернетдан фойдаланишда юзага келаётган муаммоси бартараф қилинди

Данғара туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Увайсий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи М.Р.нинг хонадонида интернет сифати ёмонлашиб кетгани, хизмат кўрсатувчи корхонага қилган мурожаати жавобсиз қолдирилаётганлиги тўғрисида Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчи мурожаатида хонадонига Uztelecom компанияси WiFi қурилмаси ўрнатилганлигини, қурилма ёрдамида интернетдан фойдаланиш тезлиги пасайиб кетганлигини маълум қилади. Мурожаат асосида компаниянинг туман телекоммуникациялар боғланмаси мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўтказилган ўрганишларда истеъмолчи томонидан билдирилган эътирозлар ўринли эканлиги қайд қилиниб, ўрганиш ишлари жараёнида интернет тезлиги билан боғлиқ носозликлар бартараф қилинди.

Ўрганиш ишлари доирасида томонларга амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик, шартнома ва унинг асосида юзага келувчи ҳуқуқ ва мажбуриятлар юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Рауфжон Туйчиев,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin