Бошқа ҳисоб рақамига тушиб қолган 1 500 000 сўмлик тўлов тегишли ҳисоб рақамга қайтарилди
Олтиариқ туман “Маориф” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ш.Э.нинг хонадонида фойдаланилган табиий газ учун электрон илова ёрдамида амалга оширган 1 500 000 сўм тўлови шахсий ҳисоб рақамига тушмаганлигини билдириб берган ёзма мурожаати туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.
Мурожатни ўрганиш жараёнида ўтган йилнинг сентябр ойи бошларида истеъмолчи томонидан click воситасида табиий газ учун, ҳақиқатдан ҳам, бир ярим миллион сўм миллион маблағ ўтказилганлиги, бироқ тўлов ўтказилиши лозим бўлган ҳисоб рақамни киритишда истеъмолчи томонидан хатоликка йўл қўйилганлиги сабабли тўлов суммаси бошқа ҳисоб рақамга тушиб қолганлиги қайд қилинди. Ўрганиш давомида томонларга амалдаги қонунчилик талаблари тарғиботи олиб борилиб, тўлов суммасини адашиб тушириб юборилган ҳисоб рақамидан истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақамига қайтариб тушириб берилишига эришилди.
Дилобар Дадахонова,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment