Ходимлар учун ўқув йўналишидаги тадбир бўлиб ўтди

Ходимлар учун ўқув йўналишидаги тадбир бўлиб ўтди

Ҳудудий бирлашма томонидан туман (шаҳар) жамиятларида меҳнат фаолияти олиб боарётган ходимларнинг касбий билим ва маҳоратини ошириш мақсадида “Тизимда олиб борилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида ёритишда замонавий интернет технологияларидан самарали фойдаланиш” мавзусида давра суҳбати ташкилланди. Тадбирга ЎзННТМАнинг вилоят ҳудудий бўлинмаси ва “Ўзбекинвест” ЭИСК вилоят филиали ҳамда ЎзЛиДеП Фарғона шаҳар кенгаши ҳамкорлик қилди.

Тадбирда ҳудудий ташкилотлар томонидан истеъмолчиларнинг мурожаатларини ўрганиш натижаларини, шунингдек уларнинг ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасидаги ишларни интернетдаги веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқларда ёритиш масалалари, ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлар ҳақида адлия органларини хабардор қилиш тартиб тамойиллари, жойларда яқинлашиб келаётган 15 март “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” муносабати билан ўтказиладиган тадбирларни тизимли ва тартибли асосда ўтказиш йўл-йўриқлари юзасидан фикр-мулоҳазалар ўртоқлашилди.

Шунингдек, ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси, “Ўзбекинвест” экспорт импорт суғурта компанияси вилоят филиали ҳамда ЎзЛиДеП Фарғона шаҳар кенгаши масъул ходимларининг мавзуга оид фикр ва мулоҳазалари тингланди.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin