Бошланғич тўлов суммаси истеъмолчига қайтарилди
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Тошлоқ тумани “Конизар” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳ.О.нинг харид қилинган телефон сотувчига қайтарилган бўлсада, тўланган пул суммасини қайтариб берилиши ишларини пайсалга солинаётганлиги ҳақидаги мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчига кўра, у Тошлоқ туманида жойлашган савдо дўконидан 113 000 сўм олдиндан тўловни амалга ошириш ва товар қийматининг қолган қисмини бўлиб тўлаш, бунда ҳар ойда 90 000 сўмдан тўловни амалга ошириб бориш шартларида Самсунг русумли телефон харид қилади. Бироқ телефон аппаратидан 2 кун давомида фойдаланиш жараёнидаёқ унда нуқсон борлигини аниқлаб, телефонни сотувчига қайтариб топширади. Нуқсонли телефон аппаратини қабул қилиб олган сотувчи истеъмолчи томонидан амалга оширилган бошланғич тўлов суммасини қайтариб берилишини ваъда қилган бўлсада, бу ишлар пайсалга солиб келинади.
Марғилон шаҳар жамияти мутахассислари ўрганиш ишлари жараёнида сотувчи билан учрашиб, истеъмолчининг мурожаатида келтирган важлари асосли эканлигига аниқлик киритиб олганларидан ва сотувчига юзага келган ҳолат бўйича қонунчилик талабларини тушунтирганларидан сўнг, бошланғич тўлов сифатида тўланган 113 000 сўм пулни истеъмолчига қайтариб берилишига эришилди.
Муҳаммадазиз Исақов,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment