Ўрганишлар натижасида истеъмолчилардан 75 миллион сўмдан ортиқ асоссиз қарздорликлар олиб ташланишига эришилди
Қува туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи бир гуруҳ фуқарларонинг ичимлик суви таъминоти корхонаси томонидан ҳисобланган қарздорликлардан норози бўлиб туман прокуратурасига қилган мурожаати масалани тегишлилиги бўйича ўрганиб чиқилган ва ўрганиш доирасида истеъмолчиларнинг мурожаатида келтирилган важлар исботини топиб, уларга нисбатан асоссиз қарздорликлар ҳисобланиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги қайд қилинган ҳамда ўрганиш якунлари бўйича тўпланган ҳужжатлар хизмат кўрсатувчи ташкилотга киритилган эди.
Жорий йилнинг 23 апрел кунида “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Қува туман бўлимидан туман жамиятига келиб тушган жавоб хатида, тақдим қилинган ҳужжатлар асосида маҳалла фуқаролар йиғинидаги 218 дан ортиқ хонадонларнинг “Биллинг” базасидаги ичимлик сувидан бўлган қарздорлик кўрсаткичлари қайта кўриб чиқилганлиги ва истеъмолчилардан жами бўлиб 75 105 848 сўм асоссиз қарздорликлар олиб ташланганлиги маълум қилинди.
Феруза Умурзақова,
туман жамияти мутахассиси
Post Comment