Нуқсонли мобил қурилма худди шу русумдаги ва мақбул сифатдагисига алмаштирилди

Нуқсонли мобил қурилма худди шу русумдаги ва мақбул сифатдагисига алмаштирилди

Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида қўшни Данғара туманида яшовчи М.М. нинг шаҳардаги кредит савдо дўконидан харид қилинган мобил телефон нуқсонли чиққанлиги ва сотувчидан уни алмаштириб олишда муаммога дуч келаётганлиги хусусидаги оғзаки мурожаат ўрганиб чиқилди.

Истеъмолчи ўз мурожаати бўйича тушунтиришлар бериш жараёнида шаҳарда фаолият олиб бораётган “Ишонч” савдо дўконидан шартнома қиймати 6 069 000 сўм бўлган Samsung А-54 русумли телефонни харид қилганлигини, лекин унда нуқсон аниқлангач, мобил қурилмани мақбул сифатдагисига алмаштириб берилиши борасида дўкон масъулларига қилган мурожаатлари билан ижобий натижага эриши олмаётганлигини маълум қилади. Телефонни мақбул сифатдагисига алмаштирилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўрайди.

Мурожаатларни ўрганишда бошқа ҳолатларда ҳам бўлгани каби, ушбу масалага шаҳар жамияти мутахассислари аралашуви ва олиб борилган қонун тарғиботи ишлари тездагина ўз натижасини кўрсатди. Сотувчи томонидан амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, уяли алоқа воситаси худди шу русумдаги мобил қурилмага алмаштириб берилди.

Муҳаммаджон Ўлмасов,
шаҳар жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin