Икки фуқаро ўртасидаги аҳдлашув ортидан келиб чиққан муаммо бартараф этилди
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Қўштепа туманида яшовчи А.И.нинг шаҳар ҳудудида жойлашган савдо дўконини М.Ф. исмли шахсга топшириш вақтида дўконга ўз ҳисобидан янги электр ҳисоблагич ўрнатиш учун сарфлаган маблағини ва электр таъминоти учун олдиндан амалга оширган тўловларини, шартлашилган бўлсада, дўконни қабул қилиб олган шахс томонидан қайтариб берилмаётганлиги ҳолати юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.
Фуқарога кўра, у дўконни М.Ф.га топшираётган вақтида у билан янгитдан ўрнатилган замонавий электр ҳисоблагич учун ўз ёнидан тўлаган 2 000 000 сўм ҳамда электр энергияси учун олдиндан тўлов сифатида киритган 553 000 сўм пул маблағларини қайтариб бериши юзасидан оғзаки келишишган. Лекин орадан бир неча ой ўтишига қарамасдан келишувнинг иккинчи томони берилган ваъдани бажармай келганидан сўнг ушбу масалада амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилиб келган.
Шаҳар жамияти мутахассислари томонидан мурожаат асосида томонларга амалдаги қонунчилик талаблари юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб борилиши жараёнида фуқаро томонидан келтирилган важларнинг асослигиги исботини топди. Ўрганиш якунлари билан М.Ф. фуқаро А.И.га жами 2 553 000 сўм пул маблағини қайтариб бериб, муаммони бартараф этилишига эришилди.
Муҳаммадазиз Исақов,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment