Талаба ёшлар билан очиқ мулоқот
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси медиа тадбирлар режаси асосида, Фарғона политехника институтида, “Жамоатчилик назоратини ривожлантиришда ёшларнинг ўрни” мавзусида ҳудудий бирлашма раиснинг талаба ёшлар билан очиқ мулоқотини ўтказди. Тадбирда институт талабларидан ташқари, тизим ёшлари, Рақобат бошқармаси масъуллари, вилоятдаги ННТлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда асосий эътибор Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунлари ҳамда соҳа оид бошқа қонунлар ва қонуности ҳужжатларини ижросини таъминлашда Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунининг ўрни ва аҳамияти ҳамда унда ёшларнинг иштироки масалаларига қаратилди.
Post Comment