Тизимда ишларни самарали ташкиллаш борасида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси тизимидаги туман (шаҳар) жамиятлари ижро этувчи аппаратлари кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Федерация Кенгашининг 15.07.2024 йилдаги мажлиси ҳамда ҳудудий бирлашма Кенгашининг 23.07.2024 йилдаги йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан туман (шаҳар) жамиятлари раҳбарлари ахборотлари тингланди.
Шунинг билан биргаликда, ҳудудий бирлашма тизимидаги ташкилотларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш, истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиш, жамоатчилик назоратини ташкиллаш ва ўтказиш ишларини жонлантириш, кадрлар билан ишлаш, уларнинг касбий билим ва малакасини тизими асосда ошириш борасидаги ишларни ташкиллаш борасидаги ишлар юзасидан ахборотлар тингланиб, ишларни тўғри ва самарали йўлга қўйиш борасида тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтилди.
Post Comment