Жамоатчилик вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди
Ҳудудий бирлашма медиа тадбирлар режаси асосида ўтказилган “2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларда кўтарилган муаммолар ва уларни келиб чиқиш сабаблари” мавзусидаги медиа тадбир доирасида жамоатчилик вакиллари ва тизим ходимлари иштирокида Фарғона туманининг “Ёрдон” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла масъуллари ва фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Мулоқот доирасида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий ташкилотлари фаолияти, хусусан тизим ташкилотларига 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатлар, уларда кўтарилган масалалар ва ҳал қилиниши натижалари, мамакатимизнинг мазкур эксклав ҳудуди аҳолиси вакилларининг истеъмолчилик ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш борасида ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбир доирасида маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган умумий ўрта мактаби ўқувчилари учун барпо этилган янги спорт зали ҳамда мактабнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари, 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида болажонлар учун яратилган шароитлар ҳамда улар учун янгитдан қуриб ишга туширилаётган болалар боғчаси биноси, давлат субсидияси асосида ҳудуд аҳолиси учун барпо этилаётган мини футбол стадионида олиб борилаётган ишлар билан танишилиб, ушбу йўналишлардаги ишларни, шунингдек ҳудудда туризмни янада ривожлантириш масалаларида ўзаро фикр ва мулоҳазалар алмашилди.
Post Comment