Федерация ходимлари аралашуви билан муаммо ижобий ечим топди

Федерация ходимлари аралашуви билан муаммо ижобий ечим топди

Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг А.Навоий кўчасида яшовчи Д.М.нинг дўкондан 3 299 000 сўмга сотиб олинган иситиш панелидан 6 кун фойдаланиш давомида яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчининг сўзларига кўра, у шаҳардаги “Зийнат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган савдо дўконидан “Самсунг” русумли иситиш панели харид қилган. Лекин ундан хонадонда фойдаланиш жараёнида нуқсонлар юзага келгач, уни алмаштириб берилиши юзасидан сотувчига қилган мурожаатига рад жавоби олинган.

Масалага Федерацияннг Қувасой шаҳар жамияти мутахассислари аралашуви ва улар томонидан сотувчига амалдаги қонунчилик талаблари тушунтирилиши баробарида, фойдаланиш давомида нуқсонлари аниқланган товар худди шу русумдаги бошқа мақбул сифатдагисига алмаштириб берилиб, масала истеъмолчи фойдасига ҳал қилинишига эришилди.

Фарходжон Хайдаров,
шаҳар жамияти мутахассислари.

Post Comment