Мактабгача таълим ташкилотида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Мактабгача таълим ташкилотида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона туман жамияти томонидан ҳудуддаги 32-мактабгача таълим ташкилотида тарғибот тадбири ташкилланиб, унда таълим ташкилоти ходимлари иштирок этдилар.

“Аёл ва жамият” мавзусида ўтказилган мазкур тадбирда мамлакатимиздаги фуқаролик жамияти институтлари, хусусан Федерация фаолиятида аёлларнинг фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, истеъмолчилик ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларида сўз борди.

Тадбир доирасида юртимиз аҳолиси, жумладан хотин-қизларга “Инсон қадри учун” тамойили асосида яратиб берилаётган имкониятлар, улардан тўғри ва самарали фойдаланиш йўл-йўриқлари, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётида аёлларнинг фаоллигини янада ошириш масалалари юзасидан фикр ва мулоҳазалар ҳам алмашилди.

Умидахон Жамолова,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin