Қувасойда тарғибот тадбирлари давом этмоқда
Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ҳудуддаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, тиббиёт ва таълим муассасаларида турли мавзуларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб борилмоқда. Шаҳардаги 27-мактабгача таълим ташкилоти ходимлари иштирокида ташкилланган тадбир ҳам шулар жумласидандир.
Тадбирда иштирокчиларга Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг асосий фаолият йўналишлари, мақсад ва вазифалари, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш, уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, соҳага оид қонунчилик устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш каби масалаларда атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилиб, уларни юртимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида янада фаол иштирок этишга чорланди.
Тадбир доирасида истеъмолчилик ижтимоий ҳааркати фаолиятига оид сўнгги янгиликлар юзасидан ахборотлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволлларга жавоблар қайтарилди.
Фарходжон Хайдаров,
туман жамияти раиси.
Post Comment