Совутгичда кафолат муддати ичида юзага келган нуқсон сотувчи томонидан бепул бартараф этиб берилди
Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Эскиараб” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.З.нинг 3 млн 700 минг сўмга харид қилинган совутгични нуқсонли чиққанлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Маълум бўлишича, истеъмолчи “Elite” русумли совутгични туманда фаолият олиб бораётган “Техномарт” савдо дўконидан харид қилган. Совутгичдан фойдаланиши жараёнида унда нуқсон кузатилиб, яхши ишламай қолган. Шундан сўнг истеъмолчи ушбу масалада сотувчига, сўнгра Федерация ишонч телефонига мурожаат қилган.
Мурожаат туман жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиши давомида сотувчи билан учрашилиб, юзага келган ҳолат, ушбу ҳолатда истеъмолчи ҳуқуқлари ва сотувчи мажбуриятлари бўйича қонунчилик талаблари тушунтирилиши билан товарда кафолат муддатида юзага келган нуқсонни сотувчи томонидан бепул бартараф этиб берилиши юзасидан ишлар олиб борилди ҳамда совутгичдаги нуқсон сервис маркази усталари томонидан бартараф этилиб, истеъмолчининг қўлига соз ҳолатда топширилди.
Дилобар Дадахонова,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment