Табиий газ истеъмоли бўйича юзага келган қарздорлик асоссизлиги сабаб бекор қилинди
Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Юқориқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Н.А. нинг туман газ идораси томонидан ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилди.
Ўрганишда маълум бўлишича, истеъмолчи шартнома асосида №13…..90 ҳисоб рақам орқали тармоққа уланиб табиий газдан фойдаланиб келиши жараёнида истеъмол қилинган табиий газ учун тўловларни амалдаги тартиб-қоидалар асосида амалга ошириб келган. Бироқ 03.09.2024 йил куни унинг ҳисоб рақамига йиллик кўрик учун далолатнома асосида 670 000 сўм қарздорлик киритилиши ортидан хонадони газ тармоғидан автоматик тарзда узиб қўйилган.
Мурожаатни ўрганиш ишлари давомида туман газ идорасига, истеъмолчи ҳисоб рақамига қарздорлик суммаси киритилишида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарорининг 135-банди талабларига тўлиқ амал қилинмаганлиги ҳолати юзасидан, сўров хати киритилгач, муаммони жойида ўрганилиб, юзага келган қарздорликни бартараф қилинишига эришилди.
Шоҳистахон Раҳимова,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment