Олий таълим даргоҳи ўқитувчилари иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва ЎИҲҲҚЖ Федерацияси томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430 сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сонли қарори асосида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш ва аниқ ҳал этилишида самарали жамоатчилик назоратини ўрнатилишини таъминлаш мақсадида ижтимоий шериклик асосида истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини кенг йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар режаси асосида Фарғона давлат университети Иқтисодиёт факультети ўқитувчилари иштирокида тарғибот тадбири ташкилланди.
Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Федерация ўртасида имзоланган чора-тадбирлар режаси асосида белгилаб мақсад ва вазифалар, уларнинг ижросини таъминлаш йўналишида олиб борилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тушунтиришлар бериш баробарида Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари томонидан мамлакатимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан атрофлича маълумотлар ҳам бериб ўтилди.
Тадбир якунларига университет ўқитувчилар жамоаси ҳамда Федерациянинг Фарғона шаҳар жамияти ўртасида истеъмолчиларнинг соҳага оид ҳуқуқий билимларини ошириб бориш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда соҳага оид қонунлар ижроси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатилишида яқиндан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик олиб борилишига келишиб олинди.
Post Comment