Фарғона туманидаги тиббиёт муассасаларида тарғибот ишлари давом этмоқда
Федерация ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш ва аниқ ҳал этилишида самарали жамоатчилик назоратини ўрнатилишини таъминлаш мақсадида ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида чора-тадбирлар режаси имзоланган. Ҳозирда жойларда Федерациянинг ҳудудий ташкилотлари томонидан ана шу дастур ижросини таъминлаш мақсадида турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб борилмоқда.
Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан, Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси масъуллари иштирокида туман тиббиёт бирлашмаси ишчи ходимлари иштирокида ўтказилган тарғибот тадбири ҳам юқоридаги дастур ижросини таъминлаш мақсадида ташкилланиб, унинг доирасида тиббиёт ходимларига юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати ҳамда унинг мақсад ва вазифалари, Федерация ва унинг ҳудудий ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги вазифлар хусусида атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбир якунларига кўра, тиббиёт муассасасида Федерациянинг таянч гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш, икки ташкилот ўртасида тиббиёт ходимларининг ҳуқуқий билим савиясини ошириш, уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, амалдаги қонунчилик ижроси устидан самарали жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш масалаларида яқиндан ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди.
Post Comment