Нуқсонли эканлиги даъво қилинган блендер мақбул сифатдагисига алмаштирилди
Данғара туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туман марказида истиқомат қилувчи Ғ.З.нинг кредит савдо дўконидан харид қилинган маиший техникани нуқсонли чиққанлиги ва уни алмаштирилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганишда маълум бўлишича, мурожаат эгасининг қизи Т.К. туман марказидаги “Универсал кредит савдо” МЧЖга қарашли дўкондан, шартнома қийматини 1 йил давомида бўлиб тўлаш шарти билан, 1 дона Samsung русумли телефон аппарати ҳамда 1 дона блендер харид қилган. Блендердан фойдаланиши жараёнида унда нуқсон мавжудлиги маълум бўлган. Муаммони ўз кучи билан бартараф эта олмаганидан сўнг эса туман жамиятига ёзма равишда мурожаат қилган.
Туман жамияти мурожаатни ўрганиш давомида сотувчига амалдаги қонунчилик талаблари асосида истеъмолчининг қонуний талабини ижросини таъминлаш юзасидан сўров хати билан мурожаат қилди. Сотувчи томони эса қонун талаблари ижросини таъминлаб, истеъмолчи қўлидаги нуқсонли деб эътироф этилган блендерни худди шу русумдаги мақбул сифатдагисига алмаштириб берди.
Рауф Туйчиев,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment