Молиявий саводхонлик – давр талаби
Ҳудудий бирлашманинг “Келажагимиз бўлган ёшлар молиявий саводхон бўлмоғи зарур” номли лойиҳасига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ажратилган грант асосида бир қатор ишларни амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб, шулардан бири “Молиявий саводхонлик – давр талаби” шиори остида плакатлар чиқариш ва уларни Федерациянинг вилоят ҳудудидаги бошланғич ташкилот (таянч гуруҳ)ларига, шунингдек ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли гавжум тўпланадиган жойларга жойлаштиришдан иборат эди.
Бугунги кунда юқоридаги плакатлар туман ва шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ходимлари ёрдамида белгиланган ҳудудларга жойлаштирилмоқда. Данғара туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳам бу ишларда фаол иштирок этаётган ташкилотлардан бири ҳисобланади. Жамият ходимлари плакатларни жойлаштириш баробарида, истеъмол соҳасига оид муаммоларга дуч келинганда унда кўрсатилган масъул идораларнинг виртуал қабулхона, телеграм бот ва ишонч телефонларига, шунингдек Федерациянинг вилоятдаги туман (шаҳар) жамиятлари хизмат телефонларига мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан ҳам тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бормоқдалар.
Саидамир Ғуломқодиров,
туман жамияти раиси.
Post Comment