Маиший техникада юзага келган нуқсонлар бепул бартараф этиб берилди

Маиший техникада юзага келган нуқсонлар бепул бартараф этиб берилди

Тошлоқ тумани “Қўрғонча” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Ҳ.Ж. ўтган йилнинг октябрь ойида туман марказидаги савдо дўконидан бўлиб тўлаш шарти билан 10 500 000 сўмга “LG” русумли кондиционер сотиб олади. Бироқ, ҳеч қанча вақт ўтмай, сотиб олинган маиший техникада носозликлар кузатилади. Яъни кондиционер қишки режимда яхши ишламасдан хонани иситмай қолади. Бу ҳақда истеъмолчи савдо маркази ва маҳсулотга техник хизмат кўрсатиш марказига мурожаат қилади.

Аммо масъуллар кондиционерни сервис хизмати ходимларига эмас, балки бошқа усталар томонидан ўрнатилганлиги, нуқсон монтаж ишлари нотўғри бажарилганлиги натижасида келиб чиққанлиги, шу сабабли техника мижоз ҳисобидан таъмирланишини, кафолатли қилиб таъмирлаб берилиш ишлари 600 000 минг сўм эвазига амалга оширилиши айтилади. Истеъмолчи томонидан тўлов амалга оширилиб, таъмирлаш ишлари бажарилсада бу билан муаммо ҳал бўлмайди. Яна 13 кун деганда кондиционерда нуқсон кузатилади. Истеъмолчи яна сервис марказига мурожааат қилади. Энди истеъмолчидан фреон газини қуйиб бериш учун 250 000 сўм, техникани тўлиқ таъмирдан чиқариш учун эса 1 200 000 сўм хизмат ҳақи сўралади. Шундан сўнг истеъмолчи Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилади.

Мурожаат ҳудудий тегишлилиги бўйича Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганилиши жараёнида сервис маркази масъулларига амалдаги қонунчилик талаблари, хусусан ишни бажариш, хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома шартлари бузилган тақдирда истеъмолчининг ҳуқуқлари ва ушбу ҳолатда хизмат кўрсатувчи (ижрочи)нинг мажбуриятлари юзасидан тушунтиришлар берилиши билан юзага келган муаммони бартараф этилишига ҳамда маиший техникани бепул таъмирлаш ишлари амалга оширилишига эришилди.

Ҳуснидахон Якубова,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment