Олтиариқдаги яна бир тиббиёт муассасасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Олтиариқдаги яна бир тиббиёт муассасасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Олтиариқ тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ҳудуддаги тиббиёт ташкилотлари ходимлари билан учрашиб, уларга истеъмолчиларга хизматлар кўрсатиш жараёнида қонунчилик талаблари ижросини таъминлаш, қонунчилик билан хизмат кўрсатувчига юклатилган мажбуриятларни тўлақонли адо этиш борасидаги тарғибот ва тушунтириш ишлари тумандаги Катпут оилавий шифокорлик пунктида ҳам олиб борилди.

Тарғибот тадбирининг асосий мақсади бўлган мамлакатимизнинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилиги мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериш баробарида, кундалик турмуш жараёнида тиббиёт ходимларининг ўзлари ҳам истеъмолчи эканлиги, ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда давлат идоралари, шунингдек Федерацияга мурожаат қилиш йўл-йўриқлари юзасидан ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди.

Ўтказилган мулоқот давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар. Туман жамияти бу борадаги тарғибот тадбирларини давом эттирмоқда.

Дилобар Дадахонова,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment