Хизмат кўрсатувчи корхона огоҳлантирилди

Хизмат кўрсатувчи корхона огоҳлантирилди

Қўштепа туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи С.Ғ.нинг ҳудудларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини кўрсатувчи корхона хизматларидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилди.

Ўрганишда фуқаро истиқомат қиладиган ҳудудга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун “Водий махсус транс” МЧЖ бириктирилганлиги маълум бўлиб, туман жамияти ходимлари ва МЧЖ вакили иштирокида жойига чиқиб ўрганиб ишлари олиб борилганида ҳақиқатдан ҳам хизматлар кўрсатиш даврида узилиш ва кечикиш ҳолатлари бўлганлиги қайд қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган “Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидалари”нинг 16-бандига кўра, қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетишнинг минимал даврийлиги чиқинди тўплаш шохобчаларидан — бир кунда бир маротаба ва якка тартибдаги турар жой секторидан «сигнал» усулида — уч кунда бир маротабани ташкил қилиши белгилаб қўйилган. Ўрганиш ишлари давомида хизмат кўрсатувчи корхона масъулларига амалдаги қонунчилик тарғиботи олиб борилиб, истеъмолчиларга хизматлар кўрсатиш даврийлигига қатъий амал қилиш чора-тадбирларини кўриш юзасидан огоҳлантириш берилди.

Ҳакимжон Ҳайитов,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin