Мурожаатдан сўнг: туз қадоқловчи корхона сертификатидан маҳрум бўлди
Ўзбекистон тумани Қақир қишлоғида яшовчи истеъмолчи М.Қ. туман савдо дўконларида “OSIYO TUZ SAVDO” МЧЖ томонидан қадоқланган ва “OSIYO” номи остида сотилаётган ош тузини сифати юзасидан норозилик билдириб мурожаат қилганди. Мурожаат асосида ўтказилган ўрганишлар давомида истеъмолчи томонидан келтирилган важлар тўлиқ исботини топди.
Истеъмолчининг мурожаати тегишли тартибда расмийлаштирилган сўнг, туман жамияти томонидан юқоридаги ош тузидан турли савдо нуқталаридан намуналар олиниб, туман санитария-эпидемиология маркази лабораториясига юборилди. Туман ДСЭНМ берилган хулосада ош тузининг Давлат стандарти 1091-2011 талабларига, хусусан маҳсулот ранг кўрсаткичи бўйича талабга жавоб бермаслиги, таркибида ёт нарсалар мавжудлиги, тўлиқ тозаланмаганлиги, йод миқдори кўрсаткичи пастлиги (кўрсаткичлар 6.3-7.4 атрофида, стандарт бўйича 35-40 бўлиши керак) маълум қилинди.
Шунинг билан биргаликда, юқоридаги ҳолат бўйича Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабаларини таъминлаш Департаментига алоқа хати орқали мурожаат қилинди.
Шу кунларда Департаментдан туз қадоқловчи корхона “OSIYO TUZ SAVDO” МЧЖга 2018 йилнинг 18 июлида расмийлаштирилган 2080248-рақамли мувофиқлик сертификатини бекор қилиш тўғрисида Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази ДК нинг 2019 йил 29 сентябрда 105/0892-сонли қарори қабул қилинганлиги маълум қилинган жавоб хати олинди.
Зохиджон Эргашев
Ўзбекистон туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
(юқорида иллюстратив фото)
Post Comment