Табиий газ ҳисоблагичига оид муҳим маслаҳатлар
Агар сизнинг газ ҳисоблагичингизни ечиш, текшириш (қиёслаш) ёки қайта ўрнатиш керак бўлса, бу жараён Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2019-йилдаги 698-сон қарорига биноан давлат хизмати орқали амалга оширилади.
Аризани Давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) ёки расмий газ ташкилоти орқали топширинг. Шунда сиз алданишдан сақланасиз.
Ҳисоблагич ечилганда ёки ўрнатилганда далолатнома (акт) тузилади. Унда ҳисоблагичнинг рақами, кўрсаткичлари ва муҳр ҳолати ёзилади. Шу ҳужжатнинг бир нусхасини ўзингизда сақланг.
Қиёслашдан ўтган ҳисоблагичда сертификат бўлиши шарт. Амал қилиш муддати тугамаганини текшириб олинг.
Хизмат учун тўлов бўлса, фақат расмий квитанция орқали тўланг. Бегона шахсларга нақд пул берманг.
Энг муҳими — ҳар бир иш расмий йўл билан, ҳужжат асосида бажарилишини талаб қилинг. Шу йўл билан сиз ҳам хавфсиз, ҳам адолатли хизмат оласиз.
Асрор Йигиталиев,
Бувайда туман жамияти раиси.



Post Comment