Кексаларимизни дуосини олайлик

Кексаларимизни дуосини олайлик

 

Иш қоғозлари билан ишлаб ўтирган пайтим эшик очилиб:

Ассалому алайкум болам, одамларни ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қиладиган ташкилот шуми?, – деган савол билан хонага кекса отахон кириб кела бошлади.

Дарров ўрнимдан туриб, отахонни қарши олдим. Ўтиргани жой кўрсатиб, ҳол-аҳвол сўрадим. Отахон:

Болам, мана кампир иккаламиз нафақадамиз, ёшимиз ҳам бир жойга бориб қолди. Қаричилик қурсин, ҳали у еримиз оғрийди, ҳали бу еримиз оғрийди, тез ёрдам чақирмаган кунимиз йўқ. Лекин шунисига ҳам шукур! Сени ёнингга келганимни боиси уйимиздаги телпон (телефон демоқчи) бир неча кундан бери ишламайди. Ташкилотигаям бориб айтдим, лекин натижа бўлмади. Қўлингдан келса шунга ёрдам берворсанг, – дедилар.

Отахоннинг исми шарифлари, уй манзили, уй телефони рақами маълумотларини сўраб суриштиргач, ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида шаҳар Телекоммуникациялар боғланмаси мутасаддилари билан боғландим. У ердагилар отахоннинг уй телефони бир соат мобайнида ишлатиб берилишини маълум қилишди.

Хушхабарни эшитган отахон бизни ҳам, Телекоммуникациялар боғланмасидаги ходимларни ҳам дуо қила-қила хонадан чиқиб кетдилар.

Отахонни кузатиб қолар эканман, кейинги вақтларда мобил алоқа телефонлари аҳоли ўртасида жуда кенг тарқалган бўлсада, шаҳар симли телефон тармоғининг ҳам ўз ўрни ва аҳамияти мавжудлигини яна бир бор ҳис қилдим.

Абдусатторбек Нўмонов

Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти раиси в.б.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin