Истеъмолчи мурожаати ортидан лифтдаги нуқсон бартараф этилди
Қонунчиликка кўра, истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизмат (бажарилаётган ишлар) амалдаги талаблар ва нормалар ҳамда қоидаларга риоя этган ҳолда кўрсатилиши ёки бажарилган бўлиши, уларнинг ҳаёти, соғлиғи учун хавфсиз бўлиши, шунингдек, уларнинг мол-мулкига зарар етказмаслиги керак. Истеъмолчиларнинг ҳаёти, соғлиғи, мол-мулки ҳамда атроф-муҳит учун хавф туғдирувчи иш бажарганлик, хизмат кўрсатганлик учун қонунчиликка мувофиқ нафақат ижрочи, балки ундан фойдаланишга рухсат берган идоралар ҳам жавобгар бўлади.
Фарғона тумани ҳудудидаги кўп қаватли уйлардан бирида лифт ишламасдан, носоз ҳолга келиб қолгани ҳолати юзасидан шу уйда яшовчи Н.А. Ўзбекистон истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига мурожаат қолдирган ҳамда мурожаатда кўрсатилган кўп қаватли уйга хизмат кўрсатувчи “Yulduz” масъулияти чекланган жамияти Марғилон шаҳрида жойлашганлиги сабабли мурожаат Федерациянинг Марғилон шаҳар жамиятига йўналтирилган эди.
Шаҳар жамияти мутахассислари томонидан ҳолат ўрганиб чиқилиб, хизмат кўрсатувчи ташкилот масъулларига бу борадаги қонунчилик талабларини ўзида акс эттирган
сўров хати киритилди. Ўрганиш ишлари давомида лифтнинг носозлигига сабаб бўлаётган эҳтиёт қисми алмаштирилгач нуқсон бартараф этилиб, лифт шу уйда яшовчи хонадон эгалари ва меҳмонлар учун яна ўз хизматларини кўрсатишни бошлади.
Саидхон Хапизов,
жамият мутахассиси.



Post Comment