Товарда кафолат муддати ичида юзага келган нуқсон қонунда белгиланган муддатларда бартараф этилиши лозим

Товарда кафолат муддати ичида юзага келган нуқсон қонунда белгиланган муддатларда бартараф этилиши лозим

Кафолат муддати давомида бир марта нуқсон аниқланиб, нуқсон сервис маркази томонидан бартараф этилган маиший техника буюмида орадан маълум вақт ўтиб яна нуқсон аниқланса, нима қилиш керак? Албатта, ушбу ҳолат бўйича яна сервис марказига мурожаат қилиниши ва улар томонидан истеъмолчининг айбисиз, кафолат муддати ичида рўй берган нуқсон бепул бартараф этилиши чоралари кўрилиши керак. Сабаби қонунчилик ишлаб чиқарувчи (ижрочи) кафолат муддати мобайнида товар (хизмат)нинг, шу жумладан, бутловчи буюмларнинг нормал ишлашини (қўлланилишини, улардан фойдаланилишини) таъминлаши шартлигини белгилаб қўйган.

Фарғона шаҳрилик М.И. 2023 йилнинг март ойида Марғилон шаҳридаги буюм бозори ҳудудидан “Avangard” русумли газ плитасини харид қилиб, ундан фойдаланиши давомида ноябр ойида плитада илк маротаба нуқсон аниланган. Нуқсон сервис марказига қилинган мурожаат воситасида бартараф этиб берилган. Лекин 2025 йилнинг декабр ойига келиб маиший буюмда яна нуқсон кузатилади. Бу сафар сервис марказига қилинган мурожаат асосида хизматлар кўрсатилиши эса негадир чўзиб юборилган. Шундан сўнг истеъмолчи Федерациянинг Фарғона шаҳар жамиятига ўз ҳуқуқларидан самарали фойдаланишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат киритган.

Қонунчиликка кўра товарда кафолат муддатида аниқланан нуқсонларни ишлаб чиқарувчи (унинг қонуний вакили) ўн кун ичида бепул бартараф этиши лозим, акс ҳолда ишлаб чиқарувчи вакилида шартномадан келиб чиқадиган муддатларидан ортиқ кечиктирилган ҳар бир кун учун товар нархининг бир фоизи миқдорида истеъмолчига неустойка (пеня) тўлаш мажбурияти юзага келади. Шундан келиб чиққан ҳолда, жамият мутахассиси томонидан сервис маркази масъуллари билан бу борада олиб борилган музокаралар натижасида газ плитасида юзага келган нуқсон марказ томонидан қонунда белгиланган муддатлар ичида бепул бартараф этиб бериладиган бўлди.

Мансуржон Ташканов,
жамият мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin