Билимли истеъмолчи – ҳимояланган истеъмолчи!
Мазкур инфографика маълумотлари билан танишиб, Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ 221-I-сон 26.04.1996) асосларидан хабардор бўлинг.
Ҳуқуқларингизни ўз ўрнида талаб қилишдан ийманманг. Ҳар доим, биринчи навбатда, ҳуқуқларингиз бузилишига йўл қўяётган юридик ёки жисмоний шахс – сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи)га мурожаат қилиб ўз талабларингиз, эътирозларингизни билдиринг. Уларга мурожаат ёки эътирозингизни ёзма равишда билдиришга ҳаракат қилинг ёки билдирилган эътироз ёки шикоятни қабул қилинганини тасдиқловчи бирор белги (асос) қилиб олига интилинг. Бу келгусида низоли ҳолат кўриб чиқилишида тарози палласини Сизнинг томонингизга оғир босишида муҳим рол ўйнайди.
Лозим ўринларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ваколатли давлат идорлари ва жамоат ташкилотларига, шунингдек судга мурожаат қилишингиз мумкин.
Унутманг, билимли истеъмолчи – ҳимояланган истеъмолчидир!
Агар истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларингиз бузилса, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 1091 қисқа рақамли ишонч телефони орқали оғзаки ёки телефонингиз браузери ойнасига murojaat.istemol.uz ни териб электрон шаклда мурожаат қолдиришингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.



Post Comment