Instagramда савдо қилишда шошилманг!
Бугун Instagram орқали кийим-кечак, телефон, маиший техника ва бошқа кўплаб маҳсулотларни харид қилиш жуда қулай. Аммо чиройли суратлар, катта чегирмалар ва кўп сонли обуначилар ҳар доим ҳам ишончли сотувчи дегани эмас.
Пул ўтказишдан олдин 5 та текширувни унутманг:
1. Сотувчи ким?
Дўконнинг номи, фаолият тури ва ўзи ҳақида етарли маълумот борми?
2. Манзили ва алоқа маълумотлари борми?
Телефон рақами ишлайдими? Ҳақиқий манзили кўрсатилганми?
3. Товар ҳақида маълумот етарлими?
Маҳсулотнинг хусусиятлари, ишлаб чиқарувчиси, ўлчами ва бошқа муҳим маълумотлар берилганми?
4. Тўлов қандай амалга оширилади?
«Ҳозир пул ўтказинг, чегирма тугайди!» каби шошилтиришларга алданманг. Айниқса, номаълум шахснинг шахсий картасига пул ўтказишда эҳтиёт бўлинг.
5. Дўконнинг тарихи ва обрўсини текширинг.
Саҳифа қачондан бери фаол? Ҳақиқий харидорларнинг фикрлари борми? Бошқа манбаларда бу дўкон ҳақида нима дейилган?
Ёдингизда бўлсин: кўп обуначи, чиройли саҳифа ёки катта чегирма — ишончлиликнинг кафолати эмас.
Агар муаммо юзага келса, ёзишмалар, тўлов чеки, скриншотлар ва сотувчи ҳақидаги маълумотларни ўчириб юборманг. Улар кейинчалик ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишда муҳим далил бўлиши мумкин.
Ушбу видеони томоша қилинг ва Instagram орқали харид қилишда ўзингизни фирибгарликдан ҳимоя қилишнинг 5 та оддий усулини билиб олинг.
Аввал текширинг — кейин пул ўтказинг!



Post Comment