Данғара тумани аҳолисига қўшимча қулайликлар яратиш йўлида

Данғара тумани аҳолисига қўшимча қулайликлар яратиш йўлида

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж.Саримсоқов Фарғона вилоятига ташрифи доирасида Данғара туманида қурилиши давом этаётган “Истеъмолчилар уйи” комплекси билан танишди. Федерация раиси томонидан қурилиш ишларини янада жадаллаштириш, бинода аҳоли (истеъмолчилар) учун яратиладиган қулайликлар масалаларида тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Маълумот ўрнида. Федерация ташаббуси билан Данғара туманида барпо этилаётган “Истеъмолчилар уйи”да фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш учун замонавий шароитлар яратилади ҳамда аҳолининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини ошириш мақсадида “Истеъмолчи кутубхонаси” фаолияти йўлга қўйилади.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin