Умумий овқатланиш корхонасида истеъмолчи учун зарурий маълумотлар

Умумий овқатланиш корхонасида истеъмолчи учун зарурий маълумотлар

“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига кўра, истеъмолчининг энг асосий ҳуқуқларидан бири бу маълумот олиш ҳуқуқидир.
Сотувчи (ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи) истеъмолчининг ана шу асосий ҳуқуқларидан бирини тўлақонли рўёбга чиқара олиши учун шарт-шароит яратиб бериши шартдир.
“Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари”нинг 8-бандига кўра, умумий овқатланиш субъекти истеъмолчиларга ўзининг тўлиқ номи, иш режими, тавсия этиладиган маҳсулотлар, товарлар ва кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги зарур ва ишончли маълумотларни кўргазмали ва қулай шаклда етказиши шарт, маълумотларда тўғри танлаш имкониятини таъминлайдиган камида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
маҳсулотлар ва товарлар рўйхати;
умумий овқатланиш маҳсулотларининг тайёр таомлари порцияларининг умумий вазни (ҳажми), тавсия этилаётган ичимлик бутилкасининг сиғими ва унинг порциялари ҳажми тўғрисидаги маълумотлар;
хизматлар рўйхати ва уларни кўрсатиш шартлари;
хизматлар нархи ва уларни тўлаш шартлари.

istemolchi-info.uz томонидан тайёрланган қуйидаги видеоролик шу ҳақда:

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin