Иккинчи Европа ва Осиё мамлакатлари истеъмолчилари форуми Хива шаҳрида ўтказилади
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж.Саримсоқов ва Халқаро истеъмолчилар жамиятлари конфедерацияси (КонфОП) бошқаруви раиси Д. Янин ўртасида Zoom платформасида онлайн мулоқот ташкилланди.
Кўпчиликка маълум, КонфОП ва Федерация ташаббуслари билан жорий йил январь ойида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Биринчи Европа ва Осиё мамлакатлари истеъмолчилари форуми ўтказилганди.
Биринчи Форум якунларига кўра, уни ҳар йили ўтказиш таклифи ҳам киритилиб, иштирокчилар томонидан маъқулланганди.
Онлайн мулоқот доирасида Форум ташкилотчилари: Федерация раиси Ж.Саримсоқов ва КонфОП бошқаруви раиси Д.Янинлар иккинчи халқаро анжуманни келгуси йилнинг баҳор ойларида Хива шаҳрида ўтказиш учун тайёргарлик кўриш ва ўтказишга доир ташкилий масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment