Таълим муассасалари ходимларига истеъмолчилик соҳаси янгиликлари етказилмоқда
Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари ҳудуддаги умумтаълим мактабларида бўлиб, таълим муассасалари ходимлари ўртасида турли мавзуларда маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиб бормоқдалар.
Хусусан, 32-умумтаълим мактаби ўқитувчилари билан ўтказилган учрашувда Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларининг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Шунингдек, Федерация ва унинг ҳудудий органлари томонидан аҳолининг истеъмолчилик ҳуқуқий билими ва истеъмол маданиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ички бозорда сотилаётган истеъмол товарлари ва кўрсатилаётган хизматларнинг зарур сифати ва хавфсизлигини, ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларини таъминлаш юзасидан жамоатчилик назорати тартибида ўтказилаётган ўрганишлар юзасидан ахборотлар бериб ўтилди.
Расмда ўтказилган тадбирдан лавҳа.
Асроржон Маматқулов
Қўқон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment