Ҳамкорликда иш олиб бориш бўйича истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди
Барчамизга маълумки, республикамизнинг барча ҳудудларида “Маҳаллабай” ишлаш бўйича янги тизим жорий қилинмоқда. Мазкур тизим жорий йилнинг 26 январь кунида ўтказилган йиғилишда Президентимиз Ш. Мирзиёев ташаббуси билан илгари сурилган эди.
Барча вазирлик, идора ва муассаларда бўлгани каби Федерация тизимида ҳам мазкур тизим фаолиятида фаол иштирок этиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда Федерация тизимидаги ташкилотлари томонидан “Маҳаллабай” ишлаш бўйича тегишли вазифаларлар белгилаб олинган.
Бугун ҳудудий бирлашма раиси Ахроржон Рахмоналиев юқоридаги вазифалар ижросини таъминлаш, бу борадаги ташкилий масалаларни келишиб олиш, шунингдек аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида Риштон туманининг Зоҳидон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан маҳалла фуқаролар йиғини раиси Расулжон Раззоқов билан музокаралар олиб борди.
Учрашув доирасида истеъмолчилbк соҳасига оид масалалардаги маҳалла аҳлини қийнаб турган бир неча муаммоларни ҳамкорликда ҳал этиш бўйича ҳам келишиб олинди.
Расмда учрашувдан лавҳа.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment